ССВ: Клиник ординатурага кириш имтиҳонларининг натижалари маълум бўлди

ССВ: Клиник ординатурага кириш имтиҳонларининг натижалари маълум бўлди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26-27 август кунлари юртимиз бўйлаб клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. 
 
Таъкидлаш жоиз, илк бор талабгорларнинг ҳужжатларини электрон шаклда онлайн қабул қилиш йўлга қўйилди. Бир босқичли тест синовлари асосида ўтказилган имтиҳонлар нафақат пойтахтдаги Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази, балки Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида ҳам ташкил этилди. 
 
Бугун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази расмий веб-сайтида ушбу имтиҳон натижалари эълон қилинди.
 
Натижалар билан танишиш учун ҳавола: https://tmbm.ssv.uz/post/category/clinic_results 
 
Агар имтиҳон жараёнлари ва натижалари юзасидан саволлар бўлса, талабгорлар ҳужжатларини топширган олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари мумкин. 

Поделится